Эриксон энди яшил майдонга қайтмайди
Бугун Лондон шаҳрида футбол бўйича Европа чемпионатининг сўнгги - финал учрашуви бўлиб ўтади. Ҳозир гап финал ҳақида эмас, балки финалга чиқишига "бир қадам" қолган иродали Дания терма жамоасининг 29 ёшли ўйинчиси Христиан Эриксон ҳақида.
"Даниялик футболчи Эриксон ўйин пайтида ўлишига бир баҳя қолди, - деб хабар беради «АиФ» (2021 йил 35-сон). - Уни шифокорлар сақлаб қолишди. У Дания – Финландия ўйинида ҳушини йўқотди. Дания терма жамоаси шифокори Мартин Босен унинг «юраги тўхтаб қолгани»ни маълум қилди.
Эриксон операцияни бошидан кечирди. Унга юрак уришини кузатиб турувчи аппаратча ўрнатилди. Бу унинг юраги ишлашини тадқиқ этиш учун зарур" дейди кардиолог-профессор Санжай Шарма.
Шарма даниялик футболчи билан Англияни «Тоттенхэм» жамоасида 2013-2020 йилларда бирга ишлаган. Ҳодисадан у хавотирда. «Майдонда бир неча дақиқа бўлса-да, ўлимни бошидан кечирди, юраги тўхтаб қолган эди... Эриксон 2020 йилда «Интер»га ўтган эди. Энди унга ўйинга рухсат бериб бўлмайди», деди профессор.
Италияда кардиостимулятор ўрнатилган спортчиларга контактли ўйинларда иштирок этиш тақиқланган.
Голландияда эса терма жамоада кардиостимулятор билан Дейли Блинд ўйнаяпти. Аммо экспертлар бундай спортчилар учун ўйиндаги тўқнашувлар охиргиси бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Шундай экан, Эриксонни энди майдонга қайтиши гумон.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.