Эронда ўқувчи қизларни заҳарлашда гумон қилинган биринчи шахслар ҳибсга олинди
Эрон ички ишлар вазирлиги ўқувчи қизларнинг заҳарланиши бўйича биринчи гумонланувчиларни эълон қилди.
Вазирлик вакили Мажид Мираҳмадийнинг айтишича, тергов натижаларига кўра, мамлакатнинг беш вилоятида бир неча киши қўлга олинган.
Гумонланувчилар қизларни мактабга боришига қарши шундай қилингани тахмин қилинмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларидаги 52 нафар қизлар мактабида заҳарланиш ҳолати рўй берган.
Эрон руҳий етакчиси Али Хоманаий жиноятчиларни афв этиш ҳуқуқисиз ўлимга ҳукм қилиш кераклигини айтган эди. Катта норозилик намойишларидан сўнг у Ислом Республикасининг баъзи душманлари фитна уюштираётганини айтиб, фуқароларни тинчланишга чақирган.