Эронда зилзила натижасида уч киши жароҳат олди

Эроннинг Шимолий Хуросон вилоятидаги Санхваст шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида камида уч киши жароҳат олди, дея хабар берди Эрон IRNA агентлиги Эрон Қизил ярим ой жамияти маълумотига асосланиб.

Бугун Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази Эронда 5,3 балли зилзила содир бўлганлиги ҳақида маълум қилди. Зилзила эпицентри Божнурд шаҳридан 50 километр узоқликда жойлашган, ўчоғи марказида 10 километр чуқурликда бўлган. Зилзила жаҳон мувофиқлаштирилган вақти билан (UTC) 00:54 да (Тошкент вақти билан 05:54) қайд этилган.

Шу билан бирга, Эрон сейсмология марказига хабар берганидек, маҳаллий вақт билан 03:33 да (Тошкент вақти билан 05:03 да) Божнурддан 70 километр жануби-ғарбий қисмида жойлашган Санхваст шаҳрида 5,5 балли зилзила содир бўлди). Ундан кейин камида 10 марта афтершок кузатилди.

Айни пайтда жабрланганларга ёрдам бериш учун минтақага 11 қутқарув гуруҳи юборилган.