Эртага Самарқанд шаҳрида айрим кўчалар ёпилади
- 14.12.2021 17:05
- 819
- Самарқанд
Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинган.
Унга кўра, 15 декабрь куни «Халқ ва армия - бир тану бир жондир!» шиори остида югуриш марафони бўлиб ўтади.
Марафонни юқори савияда ташкил қилиш ва у ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 15 декабрь куни (8:00 дан 10:00 гача) Самарқанд шаҳрининг Спитаменшоҳ кўчаси Марказий ҳарбий округ маъмурий биносидан вилоят ИИБ ЙҲХБ биносигача бўлган қисмида автоулов ҳаракати вақтинча тақиқланади.
Фармойишда шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Р.Тошмуродов)га транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тақиқланган ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли йўл белгилари ўрнатиш, масъул бириктириш ҳамда доимий назоратга олиш топширилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа