Европа комиссияси раҳбари коронавирусга қарши вакцинация бошланиш муддатини маълум қилди
- 26.11.2020 08:30
- 222
- COVID-19
Европа иттифоқи (ЕИ) фуқаролари дастлаб жорий йилнинг декабрь ойи сўнггига қадар коронавирусга қарши эмланишлари мумкин. Бу ҳақда 25 ноябрь куни Европа комиссияси (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европарламент ялпи мажлисида маълум қилди.
“Иттифоқнинг (Европа иттифоқининг) дастлабки фуқаролари декабрь ойининг сўнггига қадар эмланишлари мумкин ва бу зулматдан кейинги дастлабки кўринган ёруғлик”, деди у.
Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа комиссияси вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар билан Европа иттифоқига етказиб бериш бўйича олтита шартнома имзолаган.
Шу билан бирга, ЕК раҳбари умумий ҳисобда 500 миллионга яқин ЕИ фуқаролари учун жами 2 миллиард дона вакцинага шартнома тузилганини, кейинчалик мазкур вакциналарни учинчи давлатларга сотиш имкони пайдо бўлишини қўшимча қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа