Европа: қурғоқчилик "қизил" даражаси жорий этилди
Франция ҳукумати қурғоқчилик оқибатларини бартараф этиш учун инқирозга қарши штаб ташкил қилмоқда. Июль охирги олти ўн йилликдаги энг қурғоқчил ой бўлди, ёғингарчилик 7 баравар кам ёғди. Юздан ортиқ маҳаллалар ичимлик сув билан боғлиқ жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда, ҳосил хавф остида қолган.
Кристоф Бечу, Франция атроф-муҳит вазири:
"Биз ғайриоддий шароитдамиз. Ҳеч қачон бундай қурғоқчиликни бошдан кечирмаганмиз. Ёмони, бу қачон тўхташи айтиб бўлмайди".
Франциянинг барча департаментлари қурғоқчилик туфайли алоҳида назорат остида, улардан 46 таси хавфнинг энг юқори даражасида, бу эса сувдан фойдаланишда жиддий чекловларни назарда тутади.
Шунингдек, Италиянинг 16 та шаҳрида, жумладан, Рим, Милан, Флоренция ва Генуяда хавфнинг энг юқори - “қизил” даражаси жорий этилди. У ерда иссиқ ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, дам олиш кунлари, ҳатто тунда ҳам у +30 бўлиши мумкин.
Голландия ҳукумати фуқароларни имкон қадар сувни тежашга чақирмоқда: буларга ҳатто душдан кам фойдаланиш, машина ювмаслик ва майсазорларга сув бермаслик киради. Бир неча кун олдин қиролликда сув тақсимотини тартибга солувчи инқирозга қарши гуруҳ тузилди. Мамлакатнинг кўплаб дарёлари шу қадар саёз бўлиб қолганки, насослар аранг ишлаяпти.
Болгария, Руминия ва Сербия чегаралари бирлаштирувчи Дунай каби йирик дарёларнинг даражаси ҳам пасайиб бормоқда. Ҳудудларда сув юзасида қум оролчалар пайдо бўлмоқда. Июль ойининг охирида дарёнинг бир қанча қисмларида юк ташиш ёпилди.