Фаластинликлар гуманитар ёрдам олаётган пайтда ўққа тутилгани айтилмоқда
Кеча Исроил мудофаа кучлари юк машиналарига ўзини ураётган юзлаб одамлар, яъни ғазоликлар тасвирини эълон қилди.
Кейинчалик тиқилинч бошланиб, ўнлаб одамлар ғилдираклар остида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Ғазо ҳукумати 100 дан ортиқ одам тиқилинч туфайли эмас, балки Исроил томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлганини айтмоқда. Баъзи Исроил ОАВлари ҳам мамлакат ҳарбийлари ҳақиқатда ўт очганини ёзган.
"Нетаняҳу инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш пайтида ғазоликларнинг ўлдирилиши учун шахсан жавобгар", деди Колумбия президенти Петро. "Бу геноцид деб аталади ва жаҳон кучлари буни тан олишни истамаса ҳам Холокостга ўхшайди. Дунё Нетаняҳуни тўхтатиши керак", деб ёзган у. Петронинг қўшимча қилишича, Колумбия Исроилдан барча қурол сотиб олишни тўхтатмоқда.
Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансурнинг маълум қилишича, Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш чоғида ҳалок бўлган фаластинликлар бошига ўқ узилган.
Ал-Жазира телеканали хабаридаги кадрларда Исроил мудофаа кучларининг Ғазо кўчаларидан бирида ёрдам кутиб тўпланган фуқароларга ҳужуми акс этган.