Фаррош касофати

АҚШнинг Нью-Йорк штати Трой шаҳрида жойлашган Реннис Селлер политехника университетида янги типдаги қуёш панелларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўп йиллик тажрибалар ўтказилган.

Ўшанда олимлар 10 йиллик тажриба материалларини Цельсий бўйича қатъий -44 даража ҳароратда музлаткичда сақлаётган эдилар. Бир куни кутилмаганда музлаткич камераси «гулдираб» қолади, аммо ишлашда давом этади. Мутахасислар бундай ҳолда улар келмагунча ҳеч ким ҳеч нарсага тегинмасликни тайинлашган эди. Бироқ улардан олдин ишга келган фаррош музлаткични гулдирашини бартараф этмоқчи бўлиб “рубильник”ни ўчирди, камера ишлашдан тўхтади...

Оқибатда олимларнинг 10 йиллик кузатув натижалари эса бутунлай йўқолди.

Магнит бактерияларни тутади

Аниқланишича, оддий магнит билан металл қириндилар каби бактерияларни йиғиб олса бўларкан.

Тўғри, ҳамма бактериялар магнитга ёпишмайди. Фақат Тинч океани тубида Мариан пасттекслигидаги иссиқ сувда яшовчи бактериялар магнитга ёпишади. Магнит бактериясини япон тадқиқотчилари 3 километр чуқурликдаги 400 даража иссиқ сувда аниқлашди. “Нитроспинаэ” деб ном олган микроорганизмларни оддий магнит билан йиғиб олиш мумкин. Уларни ер магнит майдонига қараб йўналгани олимларни қизиқтириб қолди. Натижада улар бактерияларнинг бу хусусиятидан беморларни даволашда дориларни организмнинг зарур нуқтасига етказиб беришда фойдаланиш мумкинлигини яратдилар.

Т.Шомуродов тайёрлади.