Фавқулотда ёғингарчилик Сеулда сув тошқинларини юзага келтирди

Кучли ёғингарчилик, 6 август куни Ханган дарёси сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлди, оқибатда Жанубий Корея пойтахтида сув тошқинлари юзага келди. Шу муносабат билан Сеул маъмурияти қирғоқ бўйи ва тез юрар трассаларни ёпди. Бундан ташқари, бир қанча кўприклар ҳам ёпилганлиги тўғрисида маълум қилинди.

Мамлакатда тинимсиз ёғаётган ёмғирлар туфайли юзага келаётган табиий офатлар, август ойининг бошидан бери 16 кишини ҳаётига зомин бўлди, яна 11 киши бедарак йўқолди. 1.6 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Беш мингдан ортиқ иншоот ва бино сув остида қолди ёки вайрон бўлди. Бундан ташқари, 8 минг гектар қишлоқ хўжалиги майдонлари сув остида қолди.

Жанубий Корея об-ҳавони кузатиш бошқармаси, 6-7 август кунлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларида фавқулотда кучли ёмғир ва шамол кузатилиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.