ФҲДЁ органлари архив фондида 5,7 миллиондан ортиқ архив ҳужжатлари рақамлаштирилди
- 07.10.2020 10:20
- 69
- Самарқанд
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг давлат хизматларини рақамлаштириш бўлими томонидан "ФҲДЁ органлари архив фондида мавжуд архив ҳужжатларини рақамлаштиришни бугунги кундаги ҳолати" мавзусида вебинар ташкил этилди.
Онлайн тарзда ўтказилган вебинарда бугунги кунга қадар барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари архив фондида мавжуд 6,4 миллион архив ҳужжатларининг 5,7 миллиондан ортиғи рақамлаштирилганлиги қайд этилди. Шу билан бир қаторда архив ҳужжатларини сифатли ва белгиланган муддатларда рақамлаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
ФҲДЁ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа