Франциядаги сайловларда 32 фоиз сайловчи қатнашди
Бу номзодларга нисбатан совуққонликми ёки сиёсий бепарволик? Балки пандемияда давом этган курашдан ҳорғинлик сабабдир. Аммо Франциядаги минтақавий сайловларнинг биринчи босқичида овоз бериш даражаси жуда паст: атиги 32 фоизни ташкил этди.
Президент Эммануел Макроннинг марказчилари минтақаларда 10 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллашди. Энг яхши натижалар ўнг қанот республикачи – марказчиларда бўлди. Иккинчи ўринда - Марин Ле пен уюшмаси, учинчида - социалистлар.
Ле Пеннинг янада яхши натижага эришиши тахмин қилинган эди, аммо унинг қўллаб-қувватланиши 9 фоизга камайди – эҳтимол, бунинг сабаби ўта ўнг овоз берувчилар қутилар сари келишмаганидир.
«Бу биз жуда узоқдан бери кузатиб келаётган тенденциянинг давоми, холос: ёшлар, қариялар, ўрта синфнинг сафарбарлик даражасининг пасайиши... Афсуски, биз шу даражага етдикки, агар сафарбар бўлмасак, аҳвол баттар бўлаверади ва биз тақдиримизни белгилай олмаймиз", дейди сайловчилардан бири.
"Мамлакатимизда бетарафларнинг кўплиги аянчлидир. Менимча, бу шунчаки шармандалик: фуқаролик бурч, республика тамойилларини англаш қаерда?", дея куйинди яна бир фуқаро.
Биринчи босқичда ҳеч бир партия овозларнинг ярмидан кўпини қўлга кирита олмаганлиги сабабли 10 фоиздан кўпроқ овоз олган барча сиёсий кучлар иккинчи босқичга ўтишди. Ушбу босқичда партиялар илгари содир бўлганидек, аксарият ҳолларда ўта ўнглар ғалабасига йўл қўймаслик мақсадида коалициялар тузиши мумкин бўлади.