Футболчиларимиз бугун ОЧ финали ва Токио-2020 йўлланмаси учун майдонга тушади

Таиландда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс ғолиби нафақат турнир финали, балки Токио-2020 Олимпиада йўллананмасига ҳам эга бўлиши билан аҳамиятли. Бугун вакилларимиз кўк рангли либосда ҳаракат қилишади. Тошкент вақти билан 15:15 да бошланадиган учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.

Ярим финал. 22 январь, 15:15.

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Саудия Арабистони – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, иккинчи финал йўлланмаси учун Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари майдонга чиқишади.

Бўлажак баҳс олдидан терма жамоамизга омад ва ғалаба тилаймиз!