Ғайриоддий қобилиятларни келтириб чиқарган генетик мутациялар

#Ўқинг_қизиқ!

Бир авлоддан кейингисига ўтадиган генлар наслга қандай таъсир қилишини олдиндан айтиш қийин, чунки ДНКдаги ўзгарувчанлик кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли фарзанд бошқача қиёфага эга бўлиши ёки ҳар хил касалликларга мойил бўлиб қолиши, баъзи ҳолларда эса генетик мутациялар туфайли ғайриоддий қобилиятларга эга бўлиши мумкин.

Ирсий тадқиқотчи

Генетик олимларнинг таъкидлашича, “кашфиётчи ген” ёки “саргузашт ген” деб номланган DRD4 (аллель 7R) генининг мутацияси бизнинг саргузашт ва саёҳатга бўлган эҳтиёжимиз учун жавобгар экан.

1999 йилда Калифорния университети тадқиқотчилари томонидан ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, бу генетик мутация кўчманчи ва мигрантлар орасида учрайди. Ҳисоботда 7R асосий аҳоли пунктларидан узоқроқ жойларда истиқомат қиладиган қабилалар вакиллари орасида кўпроқ аниқлангани айтилган.

Маргимушга чидамлилик

Аргентинанинг Сан-Антонио де лос-Кобрес шаҳрида яшаш осон иш эмас. Шаҳар нафақат 3650 метр баланликда, балки асосан вулқон жинсларидан ҳосил бўлган тупроқда жойлашган.

Атроф муҳит Марс сайёраси муҳитига ўхшайди, ҳавоси ва суви таркибида эса маргимуш бор. Бироқ у ердаги маҳаллий аҳоли заҳарланмасдан яшайди, чунки 7000 йилдан ортиқ бу ҳудудда яшаган ва таркибида мишьяк кўп бўлган сувдан доимий фойдаланиш генетик ўзгаришларга олиб келган ва уларнинг танасида маргимушга чидамлилик қобилияти ривожланган.

Юрак-қон томир касалликларидан генетик ҳимоя

Сабзавот ва мевалар етиштиришнинг иложи йўқлиги сабабли асосан ёғли денгиз ҳайвонлари билан озиқланадиган Гренландиядаги инуитлар парҳези деярли бутунлай оқсил ва ёғдан иборат. Шу билан бирга шимолий аҳоли кўп миқдордаги ёғли таом истеъмол қилишга мойил одамлар орасида кенг тарқалган юрак хасталикларига қарши иммунитетга эга.

Интуитлар юраги турғунлигининг ҳақиқий сабабини билиш мақсадида Беркли университети тадқиқотчилари Гренландияда 191 инуит, материкда 60 европалик ва 44 хитойлик ўртасидаги генетик тафовутларни таҳлил қилишди.

Деярли барча инуитлар танасидаги омега ёғлар миқдори пастлиги (европаликларда 2 фоиз, хитойликларда 15 фоиз) уларнинг генетик мутацияга эгалиги ва юрак-қон томир касалликларидан генетик тарзда ҳимоялангани далолатини беради.

Кислороднинг паст даражасида омон қолиш қобилияти

2017 йилда Техас университети генетиклари тибетликларда Ҳимолай тоғининг 4500 метр баландлигида, қурғоқчил тоғ шароитида яшаш ва ишлаш имконини берадиган махсус генларни топишди.

Олимлар эволюция жараёнида бу минтақа аҳолиси камдан-кам учрайдиган генетик қобилиятга эга бўлганини аниқлади. Генларнинг ўзига хос турланиши туфайли тибетликлар кислород миқдори ниҳоятда паст ва озиқ-овқат миқдори чекланган муҳитда омон қолиб келишмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.