Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Ёзишларича, уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлашади.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.