"Газеталар ҳар 10 кунда келяпти"
- 12.02.2019 14:40
- 91
- Мутолаа

Паст Дарғом туманидаги 23 -ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчилари 2019 йил учун "Халқ сўзи", "Ўзбекистон овози", "Зарафшон", "Паст Дарғом ҳақиқати" каби 20 номдаги матбуот нашрларига обуна бўлган. Аммо газеталарнинг вақтида келтирилмаслигидан муаллимлар эътироз билдирмоқда.
- Ўқитувчиларимиз газета ўқишга жуда қизиқади, янги сонларини тез-тез сўрашади, - дейди мактаб кутубхоначиси Ганжина Ҳамидова. - Лекин обунани ташкил этган почта идораси Паст Дарғом туман бўлими ходимлари газеталарни ҳар 10 кунда бир марта келтиришади.
Дарҳақиқат, биз кутубхонадаги газеталар тахламини кузатганимизда газеталарнинг охирги сони 2 февралда келганига гувоҳ бўлдик.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёда озиқ-овқат мустақиллигига эга 50 та давлат бор
- 10 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Туркия ярим йилда туризмдан қарийб 26 млрд доллар даромад олди
- 15 дақиқа аввал
- Саёҳат
Жиноят юзага келишига сабабчи бўлганлар ҳам жазоланди
- 25 дақиқа аввал
- Самарқанд
Анжир қаришнинг олдини олади
- 35 дақиқа аввал
- Саломатлик