Генетика ва фарзанд: Ирсиятга кўра, болаларга отадан қайси хусусиятлар ўтади
Гарчи ота-онанинг ирсияти бўлажак фарзандга тенг даражага таъсир қилса-да, баъзи ҳолларда бола онадан кўра кўпроқ хусусиятларни отадан олар экан. Хўш, булар нималар?
Кўзлар ранги
Жигарранг ва қора кўзлар доминант, кулранг, кўк ва яшил кўзлар эса рецессивдир. Қоида тариқасида агар ота-онадан бирининг кўзлари қора бўлса, бола ҳам шу рангга эга бўлади (ёки улғайган сари кўзлари қорайиб боради, ҳаттоки болалигида кўзлари оч ранг бўлган бўлса-да).
Юз тузилиши
Юзнинг симметрияси генетикага жуда боғлиқ. Агар ота ўткир жағли, қийшайган бурунли бўлса, болада ҳам бу хусусиятлар намоён бўла бошланади. Бундан ташқари, қулоқлар ҳам устун хусусиятдир.
Тишлар
Тишларнинг сифати ва шакли генетикага узвий боғлиқ. Агар ота оғиз бўшлиғи билан боғлиқ муаммоларга, яъни тишдаги ёриқлар ёки улар орасидаги масофанинг катталигига дуч келган бўлса, бола ҳам шу муаммоларга дуч келиш эҳтимоли бор. Ҳозирда замонавий стоматология мўъжизалар яратади ва ушбу камчиликларни болалик даврида тузатиш мумкин.
Сочлар
Агар отанинг сочлари қуюқ ва қалин бўлса, бола ҳам қуюқ сочларга эга бўлади. Соч ранги, тузилиши, зичлиги, эрта оқариш ва ҳаттоки эркаклардаги соч тўкилишининг фарзандга ўтиши ҳам генетик жиҳатдан асосланади. Отанинг сочлари жингалак бўлса, боланинг сочлари силлиқ бўлиш эҳтимоли жуда кам.
Ақл-идрок даражаси
Албатта, инсон бутун ҳаёти давомида ривожланади, аммо ақл-идрокнинг ўзига хос салоҳияти бор. Олимлар ушбу понтенциал генетикага ва айниқса, ота генларига тўғридан-тўғри боғлиқ эканлигига амин. Шундай қилиб, агар сизнинг турмуш ўртоғингиз ақлли бўлса, фарзандингиз жуда омадли деб ҳисобланг. Эҳтимол, сиз келажакдаги даҳони тарбиялаяпсиз.
Бармоқ излари
Ҳар бир инсонда бу нақшлар ўзига хосдир. Бироқ, кўпинча болалар ва ота-оналардаги бу нақшлар жуда ўхшаш, айниқса, ота ва ўғлининг кафтларидаги бу гажаклар такрорланиши мумкин.
Гавда (бўй)
Боланинг келажакдаги ўсишига иккала ота-онанинг генлари таъсир кўрсатади, бироқ боланинг бўйи паст ёки баланд бўлиши отага боғлиқ. Агар отасининг қадди-қомати келишган бўлса, бола ҳам узун бўйга эга бўлади.
Вазн
Гавда сингари вазн ва тана таркиби генетикага жуда боғлиқ. Агар ота ортиқча вазнга мойил бўлса, унда болалари, айниқса қиз фарзанди бу хусусиятга эга бўлади.
Ҳазил туйғуси
Ҳазил туйғуси – орттирилган хусусиятдир, аммо заковат ирсий, у отадан юқиши мумкин. Фарзандингиз ҳазил туйғусини унга оилада меҳр билан ҳазил қилиб туриш, кўпроқ кулиш орқали ривожлантириш мумкин.
Ухлаш ҳолати
Тармоқда болалар оталари сингари бир хил ҳолатда ухлаётган фотосуратларни тез-тез учратамиз. Уйқунинг табиати ҳақиқатан ҳам отанинг генетикаси билан белгиланади. Бундан ташқари, агар ота кам уйқу ёки уйқучи бўлса бу хусусиятлар ҳам болага ўтиши мумкин.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.