Германиядаги оммавий намойишларда 8 нафар полициячи тан жароҳати олди
- 06.09.2020 10:15
- 67
- Хориж
Германиянинг Лейпциг шаҳрида бошланган намойишлар тартибсизликлар билан якунланди. Бу ҳақда Tagesschau янгиликлар дастури сайтида маҳаллий полиция тақдим этган маълумотга таяниб хабар қилинди.
Полиция матбуот котиби берган хабарга кўра, жума куни кечқурун Лейпцигда 200-300 нафар одам йиғилган оммавий намойиш, тартибсизликларга уланиб кетган. Намойишчилар полициячи ва уларнинг автомобилларига тош отган ва чиқинди қутиларига ўт қўйган.
Полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган. Орадан бир соатлар атрофида вақт ўтганидан сўнг тартибсизликлар иштирокчиларини тинчлантиришнинг уддасидан чиқилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 8 нафар полиция ходими енгил тан жароҳати олган.
ОАВнинг маълум қилишича, намойишлар 3 сентябрь куни фаоллар томонидан эгаллаб олинган ташландиқ уйни полиция ходимлари тозалаганларидан сўнг бошланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа