Ғолиб «Динамо» Қаршида “ботқоқ”қа ботдими?

Ҳатто Агамуродовнинг илтижоси ҳам унга ёрдам беролмадими?

Илгари хабар берганимиздек, Самарқанднинг «Динамо» жамоаси бугун Қарши шаҳрида «Насаф» жамоасига ҳаёт-мамот жанги учун майдонга тушди.

Учрашувда футболчиларимиз матонат кўрсатиб, 2:1 ҳисобида қаршиликлар устидан ғалаба қозонди. Аммо бу натижа клубнинг Суперлигада жон сақлаб қолишига ёрдам бермади.

«Динамо» футболчилари А.Сафаров (55-дақиқа) ҳамда  О.Ҳакимовнинг (74-дақиқа) голига рақиб футболчиси А.Ғаниев (77-дақиқа) жавоб берди. 

Асосий рақибимиз - М.Муҳаммадиев бош мураббийлигидаги «Бухоро» жамоаси ҳам ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Суперлигадаги жойини сақлаб қолди.

Дастлаб, бухороликлар дарвозасига АГМКнинг грузиялик легионери Э.Григалашвили гол киритган бўлса, мезбонлардан М.Бобожонов ҳамда Б.Шодмонов (90+1 дақиқада пенальтидан сўнг киритилгач, 2:1) киритган голлар жамоага ғалаба келтирди.

Шубҳали пенальти… Уни қайта куриб чиқиш лозимга ўхшайди.

Шундай қилиб, «Динамо» мўъжиза рўй бериб, Суперлигада қолмаса, билмадим, келгуси йили футболни фақат телевизор орқали томоша қилишимизга тўғри келади.

Дил МУРОД.