Гренландия: Ер ларзага келган кун

Ривоятларда қиёмат қойимда ер ларзага келиб, вайрон бўлиши ҳақида эслатилади. Афтидан бу беҳуда эмасга ўхшайди. Фан-техника тараққиётга эришаётганига қарамай, ҳали инсон ақлига сиғмайдиган кутилмаган табиат ҳодисалари дунёни хавотирга соляпти.
…2023 йил 16 сентябрь куни сейсмологларнинг диққат-эътибори мониторингга қадалди. Ер қаърида қандайдир ақлбовар қилмайдиган дахшатли куч жунбушга келиб, хавотир сигнали тарқалаётган эди. Бу нима бўлиши мумкин?
Аниқланишича, Гренландиянинг шарқий қирғоқлари қаърида улкан силжиш рўй берганди - 25 миллион кубометр муз ва қоя жинслар ўрнидан қўзғалганди. Одатда бундай дахшатли фалокатни қудратли ва ҳатарли тўлқин ҳосил қилади. Бу сафар хатарли ўлим деворини хосил қилган ҳам худди шундай довул эди, сув девори баландлиги 200 метрга етганди. Бу 1980 йилдан кейин Ерда содир бўлган энг баланд довул эди.
Ер қаърида сезилар-сезилмас бундай силжишлар Аляска, Канада, Ғарбий Гренландияда ва жаҳоннинг бошқа бурчакларида тез-тез содир бўлиб туради.
Мана энди глобал исиш Шарқий Гренландиягача етиб келди. Денгиздан қудратли тош ва музни отилиб чиқишини Ер шарининг шу нуқтасида айнан даҳшатли довул - цунами пайдо қилди. Бу эса бундай фалокатга тайёр эмас - Ғарбий Европа қирғоқ давлатларига хавф туғдиради.
Айтгандай, бунгача энг даҳшатли ягона довул - цунами Европа қирғоқларида 1755 йилда Лиссабонда қайд этилган эди. Аввало, шаҳар кучли силкинди - бу қисқа денгиз зилзиласи оқибатида (Рихтер шкаласидаги 8,5 дан 9,5 баллгача зилзиладан сўнг) пайдо бўлди. Кейин қирғоқ бўйлаб бирин-кетин баландлиги 20 метрли уч тўлқин ёпирилди. 90 минг киши ҳалок бўлди, портдаги кемалар сув қаърига ғарқ бўлди, шаҳарда барча иморатлар вайронага айланди.
Инсоният қанчалик табиат устидан ҳукмрон саналмасин, илм-фан юксак даражада ривожланмасин, табиат ҳодисаларининг олдини олишга, олдиндан уни аниқлашга қодир эмас. Гренландия муз қалқони унинг 80 фоиз ҳудудини эгаллаб, оролнинг ўртача бир ярим километр қалинликда қоплаган. Агар иссиқлик таъсирида муз мабодо эришда давом этса, дунё океани сатҳи етти метрга кўтарилади, кенг миқёсда денгиз қирғоқларини ўз комига тортади. Денгизга чиқувчи барча мамлакат катта муаммога дуч келади. Ёмони, мегаполистлар, тарихий ва маданий марказлар, ҳосилдор ерлар сув остида қолиши аниқ.
“Нидерландияга ўхшаган мамлакат янги Атлантидага айланиб, сув остида қолади. Афсуски, бу тахмин эмас, аниқ ва унча узоқ бўлмаган келажакда рўй беради. Ерни ларзага солаётган унинг қаъридаги ўпирилиш ва силжишлар буни тезлаштиради”, дейишмоқда сеймолог олимлар.
Т.Шомуродов тайёрлади.