Грузия пойтахти Тбилисида катта ёнғин юз берди
- 16.06.2020 21:00
- 88
- Хориж
Тбилисида жойлашган озиқ-овқат ва буюм бозорида вужудга келган ёнғин тўрт минг квадрат метр майдонни эгаллади. Бу ҳақда Тбилиси ёнғин-қутқарув хизмати раҳбари Отар Кереселидзе журналистларга маълум қилди.
Ёнғин 15 июнь куни кечқурун содир бўлган. Алангани бартараф этишда 130 га яқин ўт учурувчи қатнашди, мамлакат ИИВ берган маълумотга кўра, жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
“Ёнғин тўлалигича бартараф этилди, тўрт минг квадрат метрга яқин майдондаги дўкон ва омборлар ёниб кетди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида уч нафар ўт учириш автомобили навбатчилик қилмоқда”, дея таъкидлади Кереселидзе.
Теглар:
Грузия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа