Ҳалвойидаги жадид мактаби музей бўлди

Мазкур иншоот тумандаги 19-умумтаълим мактаби ҳудудида. Шу сабабли икки хонаси Ажзийнинг илмий-ижодий мероси ва китобларини жамлаган музей-кутубхонага айлантирилмоқда. Қолган икки хонасида таълим-тарбия ишлари олиб борилади.

1903 йилда Сиддиқий Ажзий томонидан бунёд этилиб, ўз даврининг етакчи таълим даргоҳи ҳисобланган мактабда дастлаб география, математика, табиатшунослик, рус, ўзбек, тожик тилларида  таълим берилган. Марказдан анча олисда, дунёвий билимлар берувчи шундай даргоҳнинг очилиши, маърифатпарвар зиёлилар эътиборига ҳам тушди. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий Қўқондан келиб, ўқувчиларга дарс берган. Ўша йиллари бу ердан етук фан арбоби, замонавий тиббиёт соҳаси вакиллари етишиб чиққан.

Шерзод ИСОҚУЛОВ.