ҲАМАС бир-икки кун ичида сулҳ битимига умид қилмоқда

Ғазо ва Исроил ўртасида сулҳга бир-икки кун ичида эришиш мумкин, деди Ғазодаги ҳукмрон ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Мусо Абу Марзук Ливаннинг Al-Mayadeen телеканалига берган интервьюсида.

"Ўт очишни тўхтатиш бўйича ишлар муваффақиятли бўлади. Мен сулҳга бир-икки кун ичида эришилишини кутмоқдаман. Ўт очишни тўхтатиш бир вақтнинг ўзида кучга киради", деди Абу Марзук.

Исроил ва Ғазо сектори чегарасидаги вазият 10 май куни кечқурун кескинлашди. Эскалация бошланганидан буён Фаластин анклавидан Исроил ҳудудига 3000 дан ортиқ ракета отилган, улардан тахминан 1210 таси тўхтатиб қолинди. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда 12 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ киши оғир жароҳат олган. Исроилнинг жавоб зарбалари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 227 кишига етди, уларнинг 64 нафари болалардир.