Ҳамдўстлик давлатларидаги энг баланд Янги йил арчаси қаерда ўрнатилди?
Янги йил байрами арафасида МДҲ давлатларининг пойтахтлари, марказий майдонлар маҳобатли арчалар ва минглаб чироқлар билан безатилди. Қишки байрамларнинг юрагига айланган ушбу гўзал байрам рамзларининг ҳар бири ўзига хос тарзда безалган.
«Азия-Плюс» ҳамдўстлик давлатларидаги зўр таассурот қолдирадиган арчалари ҳақида сўзлаб беради.
Туркманистон - 44 метр
Ашхободнинг бош майдонида 4 мингдан ортиқ ўйинчоқ ва 55 минг нур сочар чироқлар билан пардозланган, баландлиги 44 метр бўлган арча ўрнатилди. Арча атрофида ёруғлик иншоотлари, тематик ҳайкаллар, концертлар ва шоулар ўтказиладиган саҳна бор. Чироқлар ёқиш маросими шаҳар аҳолиси учун ҳақиқий байрамга айланди. Айтиш керакки, Туркманистон пойтахтида ўрнатилган арча кетма-кет иккинчи йил МДҲдаги энг баланд арча номини олди.
Арманистон - 37 метр
Еревандаги Республика майдонида 37 метр баландликдаги арча порлайди. Унга анъанавий арман услубида олтин ва кумуш элементлари билан тўлдирилган миллий безаклардан фойдаланган ҳолда зеб-зийнат берилди. Чироқлар ижодий жамоалар чиқишлари ва Рождество бозори очилиши билан ҳамоҳанг тарзда ёритилди.
Ўзбекистон - 35 метр
Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида ўзбек миллий нақшларида минглаб чироқлар ва гулчамбарлар мужассамлашган ўзига хос дизайнда безатилган баландлиги 35 метр бўлган арча бўй кўтарди. Арча атрофида байрам ярмаркалари, аттракционлар ва дам олиш масканлари ташкил этилган.
Озарбайжон - 34 метр
Озарбайжон пойтахти Боку марказида километрлаб зар иплар ва ўн минглаб ўйинчоқлар билан безатилган, баландлиги 34 метр бўлган бош арча пайдо бўлди.
Қирғизистон - 32 метр
Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида 4 минг ўйинчоқ ва ёрқин маржон чироқлар билан безатилган арчанинг бўйи 32 метрга етди. Чироқларнинг тантанали ёқилиши қирғиз санъат усталари ва болалар жамоаларининг чиқишлари билан бирга бўлди.
Беларусь - 30 метр
Минск шаҳри Октябрь майдонидаги 30 метр баландликдаги арча декорациясидаги 3,2 километр ялтироқ иплар, шунингдек, 20 минг пикселли ёруғлик шоуси нур таратиб, ушбу майдонни шаҳарнинг қишки диққатга сазовор жойга айлантирди.
Тожикистон - 30 метр
Душанбе шаҳридаги “Истиқлол” марказий майдонида баландлиги 30 метр, эни 16 метр бўлган арча дарахти устида чироқлар ёқилди. Рангли иллюминацион, ёрқин янги йил ўйинчоқлари билан безалган арча атрофида ажойиб янги йил шаҳарчаси барпо этилиб, сеҳрли муҳит яратилди.
Россия - 25 метр
Кремль майдонидаги баландлиги 25 метр бўлган Янги йил арчаси 1,2 километр узунликдаги мусиқа асбоблари кўринишидаги ўйинчоқлар ва гулчамбарлар билан зийнатланган. Ҳар куни кечқурун чироқларнинг ёқилиши байрам концертига уланиб кетади.
Қозоғистон - 25 метр
Остона шаҳридаги марказий майдонда миллий нақшлар ва замонавий ёритиш эффектлари билан безалган 25 метр баландликдаги арча ўзининг нафис дизайни билан ажралиб туради.
Уни безаш учун ёрқин декоратив элементлар, шарлар, ва 6 километр гулчамбарлар, шунингдек, қайта ишланган экологик тоза материаллардан тайёрланган янги йил ўйинчоқлардан фойдаланилди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.