Ҳайдовчилик гувоҳномаси “олиб бермоқчи” бўлган шахс қўлга олинди
Аввалроқ, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро "ортиқча сарсонгарчиликларсиз" ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 500 доллар талаб қилиб, 300 долларини олаётган вақтда қўлга олинганди.
Бу галги ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.
Аниқланишича, «Г.А.» МЧЖга қарашли автомактаб ўқитувчиси С.X. фуқаро С.A.гa ушбу автомактабда ўқиганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.