Ҳайвонларнинг ақлбовар қилмайдиган миграциялари

Сизнингча, дунё бўйлаб ким энг кўп саёҳат қилади? Одамми ё ҳайвон? Йилига 26 минг километр масофани сузиб ўтадиган букур китнинг саёҳати ҳақида эшитганмисиз? Монарх капалаклар-чи, уларнинг кўчиш йўли Тинч океани устидан ўтишини билармидингиз?

Ушбу мақоламизни айни кунларда Самарқанд шаҳрида БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенцияси (CMS COP14) иштирокчилари конференцияси 14-йиғилиши баҳонасида тайёрладик. Унда Шимолий Америкадан Австралиягача бутун дунё бўйлаб ҳайвонлар миграциясининг энг ажойиб мисоллари ҳақида ўқийсиз.

Шимолий Америка Карибу буғулари энг кўчманчи ҳайвон турларидан биридир. Қоида тариқасида, улар ёзда тахминан 5 минг километр масофани босиб ўтишади - бошқа қуруқликдаги ҳайвонларга қараганда бу анча кўпдир.

Ёз ойларида миллиондан ортиқ антилопалар, зебралар, жайронлар (ва улар билан озиқланадиган йиртқичлар) яхшироқ ҳаёт излаб, Кения ва Танзаниянинг кенг қўриқхоналарида жуда кўп масофани босиб ўтади.

Фламинголар бутун ёз давомида Шарқий Африкаданинг Рифт водийларидаги сув ўтлари билан тўла сув омборларида кўлдан кўлга саёҳат қилади.

Кит акулаларининг кўчиб юриш йўллари ҳақида маълумот жуда кам. Бироқ, ҳар йили май ойининг ўрталаридан сентябрь ойигача минглаб акулалар Юкатан ярим оролида бирлашиши аниқ ва жуда қизиқарли.

Йилнинг ҳар март ойида асосий яшаш жойи Шимолий Америка бщлган 500 мингдан ортиқ бу улкан қушлар жанубга зиёрат қилишни давом эттиришдан олдин Небрасканинг Платте дарёси ҳавзасида тўпланади.

Қизил қисқичбақалар йилига бир марта Ҳинд океанидаги Рождество оролини эгаллаб олади, 100 миллиондан ортиқ қисқичбақа тухум қўйиш учун сувга қараб боради.

Монарх капалаклари ҳар йили кўчиш пайтида 6 минг километрдан кўпроқ масофага учади, баъзан улар Тинч океанини кесиб ўтади.

Ҳар йили букур китлар тахминан 26 минг километр сузади: ёз пайтида улар озиқланадиган қутб сувларини ташлаб, кўпайиш мақсадида тропик сувларга кўчиб ўтади.

 

Юз минглаб император пингвинлари ўз болаларини хавфсиз тарзда ўстириб олиш учун Антарктика соҳилларидан қуруқликка саёҳат бошлайди.

***

Ҳайвонлар миграцияси, бу ҳайвонларнинг бир яшаш жойидан иккинчисига даврий кўчиши, фақат яшаш шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳодиса. Бу жараён кўплаб мураккаб механизмларнинг натижаси бўлиб, турлар ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш учун ўта муҳимдир.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.