Ҳукумат қарори билан Автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди

Методика қуйидагиларни назарда тутади:

🔹ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;

🔹ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;

🔹автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;

🔹автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.

✅ Шунингдек:

🔸икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;

🔸автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.

🏢 Транспорт вазирлиги:

▪️2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;

▪️2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.