Идишга қадоқланган сувда кўп миқдорда нанопластик моддалар аниқланди

Олимлар учта машҳур маркали идишга қадоқланган сувнинг бешта намунасини ўрганишди ва улардаги заррачалар сони литрига 110 000 дан 400 000 гача, ўртача 240 000 га яқин эканлигини аниқладилар.

Ўртача литрли шиша сувда чорак миллионга яқин кўринмас майда нанопластик заррачалар мавжуд бўлиб, улар биринчи марта иккита лазерли микроскоп ёрдамида топилган ва таснифланган.

Колумбия ва Рутгерс университетлари тадқиқотчилари учта кенг тарқалган шиша сув маркаси намуналарида микропластмассаларга қараганда 10-100 баравар кўп нанопластиклар топишган.

Олимлар ушбу маркаларни номламасликни маъқул кўрадилар, чунки улар кенгроқ тадқиқот ўтказиб, бошқа бренд намуналарини ўрганмоқчи.

"Айтмоқчиманки, уларни (нанопластик зарралар) кўряпмизми-йўқми, улар мавжуд. Биз улар қанча ва қанақалигини билишимиз керак. Мен олим сифатида тана учун қанчалик зарарли эканлигини билиш учун токсикологик тадқиқотлар нуқтаи назаридан кўпроқ маълумот олишни хоҳлайман", дейди тадқиқотнинг бош муаллифи Наихинг Киан "Euronews"га .

Афсуски, олимлар ҳали ҳам "Нанопластик зарралар саломатлик учун зарарлими?", деган саволга аниқ жавоб беришолмайди. Аммо янги тадқиқот потенциал хавфни яхшироқ тушунишга имкон беради.