Ижро ҳужжати талаблари ўз вақтида бажарилмаса, Ўзбекистондан чиқишга чеклов ўрнатилади

Суд ҳужжати узрсиз сабабларга кўра ўз вақтида ижро этилмаганда давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашга ҳақли жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритишда ушбу чеклов қўлланилмайди).

Қарздор ижро ҳужжати талабларини бажарганда, ижро иши тугатилганда ёки тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздорни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон хабардор қилиши керак.

Вояга етмаган болалар учун алимент юзасидан Ўзбекистондан чиқишни чеклаш белгиланганида алимент олдиндан тўланса ёки алимент тўлаш учун гаров шартномаси тузилса, чеклов олиб ташланади. Бунда гаров БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.