Ижтимоий таъминот: қаерда, қандай?
Ер қаъридан қазиб олинаётган қазилма бойликлар халқники. Ундан олинадиган даромаддан ҳар бир фуқаро тегишли улуш олиши керак. Масалан, 1982 йилдан буён Аляска аҳолиси ҳар йили инвестиция жамғармасидан 700 дан 2000 долларгача олиб туради. Инвестиция жамғармаси эса фойдали қазилма бойликлардан олинадиган даромаддан ажратилади.
* Қувайтда келажак авлод жамғармаси бор. У нефть сотишдан тушадиган барча даромаддан 10 фоиз ажратилади. Чақалоқ туғилиши билан банкда унинг ҳисобига 3000 доллар ўтказилади.
* Бирлашган Араб Амирликларида давлат ҳар бир янги туғилган бола номига банкда ҳисоб очади. Бола 18 ёшга тўлганида унинг ҳисобида қарийб 100 минг доллар пул тўпланади.
* Россия ҳам қазилма бойликлар даромади ҳисобидан ҳар бир янги туғилган болага банкда шахсий ҳисоб очиб 100 минг рубль ўтказмоқда. Аммо ҳозирда ҳукумат бу борада янги таклифларни ишлаб чиқяпти.
Т.Шомуродов тайёрлади.