Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан

2020 йил 30 апрель куни Инстаграм ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Автогалеря” номли саҳифада “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 30 Т 019 GA бўлган транспорт воситасининг барча ойналарига қора рангли плёнка ўрнатганлиги ҳолати бўйича номаълум шахс томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоққа жойлаштирилганлиги ҳақидаги, давомийлиги 16 сониядан иборат видеолавҳа тарқалди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу транспорт воситаси Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Сочак маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган И.Ж.га тегишли эканлиги ва у ҳақиқатдан ҳам ушбу транспорт воситасининг олд ва орқа ён ойналарига ЙҲХБ рухсатномасисиз, ўзбошимчалик билан қора плёнка ёпиштирганлиги аниқланди.

Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7.3 банди талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 1-ЙПХ отряди ЙПХ катта инспектори сержант С.Нуруллаев томонидан UZ-20 серияли 30-075538 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига жойлаштирилди.