Иккита мамлакатда сохта COVID-19 вакцинаси қўлланилгани аниқланди
Американинг Pfizer компанияси Мексика ва Польшада ўзининг COVID-19 вакцинасининг сохта нусхаларини аниқлади, дея хабар бермоқда Wall Streyet Journal.
Газетанинг ёзишича, Мексика клиникасида тахминан 80 киши гўё Pfizer/ BioNTech томонидан чиқарилган, аслида эса сохта вакцинанинг ҳар бир дозасини тахминан 1000 АҚШ долларидан олган. Мексикада топилган флаконларда сохта ёрлиқ борлиги хабар қилинган.
Ўз навбатида, Польшада сохта вакцина аслида ажинларга қарши даво воситаси бўлган. Польша расмийлари ҳеч ким сохта вакцинани олишга улгурмаганлигини айтишмоқда.
Нашрда таъкидланишича, флаконлар Польша ва Мексика расмийлар томонидан тергов давомида олиб қўйилган, шундан сўнг Pfizer уларнинг сохта эканлигини тасдиқлаган.