Илҳом ТЎХТАСИНОВ, СамДЧТИ ректори: Пухта тайёргарлик ва кучли билим билангина талаба бўлиш бахтига муяссар бўласиз
- Муҳтарам, Абитуриент! Имтиҳон куни белгиланган манзилга карантин қоидаларига риоя қилиб, хавфсизлигингизни таъминлаб, яхши кайфиятда ва ўз вақтида етиб келишингизни сўраймиз. Ота-оналарингиз ва яқинларингиздан имтиҳон кунлари уйда қолиб, имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришларини сўраймиз.
Кириш имтиҳонларининг ўтиш муддати, жадвали ва натижалари ҳамда ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавобларни www.samdchti.uz расмий веб-сайтимиз, @samdchtijamoasi телеграм каналимиздан олишингиз, шунингдек, qabul2020@samdchti.uz электрон манзили ёки +998662382934; +998662382935; +998662382954 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.
Унутманг, фақат пухта тайёргарлик ва кучли билим билангина талаба бўлиш бахтига муяссар бўласиз. Шундай экан, бир дақиқа ҳам билим олиш ва ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “ўқишга киритиб қўяман”, дейдиган фирибгарларга алданиб қолманг.
Омад ёр бўлсин!
Мадина ҚУРБОНОВА, абитуриент:
- Аввало, институт маъмуриятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имтиҳон олди ҳаяжонимизни енгишда яхши мотивация бўлди. Айтишим мумкинки, уч йиллик абитуриентлигим давомида ҳали ҳеч бир институт ректорининг шахсан мурожаатига дуч келмаганман. Албатта, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз вақтида имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб бораман.
Обиджон САЙФУЛЛАЕВ, абитуриент:
- Бугунги кунда институтнинг ютуқлари кўпайиб бормоқда, жумладан, қабул квоталари ва грантлар сони сезиларли даражада ошди. Насиб бўлса, бу даргоҳнинг талабаси бўлсам, албатта, ўз ўқишим билан институт ривожига ҳисса қўшаман.