Илм-фанни лол қолдирган эгизаклар

Одатда эгизаклар бир-бирига жуда ўхшайди, кўпинча фақат она уларни ажрата олади, шунинг учун одамлар чалкашиб кетмаслик учун уларни фарқ қиладиган ягона нарса -  исми билан ажратиб чақиришади... Аммо эгизакларнинг ажойиб ўхшашлиги бу ноёб одамлар эга бўлган хусусиятлар рўйхатини тугатибгина қўймайди.

Масалан, болаликдан улар фақат ўзлари тушунадиган тилга эга. Яна бир эгизак эса бошқасини... бағрига босиш билан даволай олади.

ADME эгизаклар тўғрисидаги тасдиқланган илмий фактлар жамланмасини тузди. Бу қобилиятлар, шубҳасиз, кўп нарсани биладиганларни ҳам ҳайратда қолдиради.

• Эгизакларнинг кўпинча фақат болалигида ўз махсус тили бўлади. Ушбу алоқа тизимининг илмий атамаси “криптофазия” дейилади. Бундай “ёлғондакам тил" нафақат сўзлар ёки иборалар, балки имо-ишоралар, юз ифодалари ва индивидуал товушларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Кўпинча хабарни фақат эгизакларнинг ўзлари ислоҳ қилишлари мумкин. Криптофазиянинг асоси болалар томонидан ота-оналардан эшитиладиган сўзларнинг бузилиб ишлатилиши, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.

• 1980 йилларда Россиянинг Череповец шаҳрида оммавий эгизаклар туғилиши кузатилган эди. Баъзи болалар боғчаларида ҳатто фақат эгизаклар қабул қилинадиган махсус гуруҳлар очилди. Ҳозиргача ушбу ҳодисанинг сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Британиялик шифокорлар эгиз чақалоқларнинг аксарияти Нигерияда туғилишини аниқлашди. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисми бу билан машҳур, у ердаги ҳар минг туғилишга 50 жуфт эгизак тўғри келади.

Хитойда эса бундай болаларнинг сони жуда кам. Нега? Илм-фан бу борада ҳеч қанақа маълумот бермайди. Махсус овқатланиш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ирқий фарқланиш ва бошқа омиллар ҳақидаги барча назариялар исботланмаган ва рад этилмаган.

Бразилиянинг Кандидо-Годой муниципалитети эгизакларнинг жаҳон пойтахти ҳисобланади. Бу ерда ҳар ўнинчи ҳомиладор аёл эгиз фарзандларни дунёга келтиради. Шу билан бирга, Бразилиянинг қолган қисмида, янги туғилган чақалоқларнинг умумий сонидаги эгизакларнинг улуши атиги 1 фоизини ташкил қилади.

Буюк Британиянинг Ноттингем университетида ўтказилган тадқиқот “нусхаси” бўлмаган одамларга қараганда, эгизаклар орасида чапақайлар кўпроқ бўлишини аниқлади.
 
Ҳайвонот дунёсида кўпинча оқ айиқларда эгизак туғилади. Зоологларнинг бунга ишончлари комил бўлмаса-да, улар бу ҳодиса наслнинг сақлаб қолиш имкониятини ошириши ҳақида гапиришмоқда.
 
Одатда ҳомиладорлик 39-40 ҳафтани ташкил этадиган бўлса, эгизаклар бўлган ҳомиладорлик муддатининг давомийлиги - 36 ҳафтадан иборат. Шунингдек, амалиёт уч эгизаклар 33-34 ҳафтада, тўртта чақалоқ эса 30 ҳафталик муддатларда туғилишини кўрсатди.

Эгизаклар орасида “Қучоқлаб қутқариш” ҳодисаси мавжуд: агар касал эгиз инкубаторга соғлом ака-ука ёки опа-сингилни ёнига қўйилса, у тезда тузалиб кетади. Хусусан, чақалоқнинг тана ҳарорати барқарорлашиб, қон босими нормаллашади. Бундай “бағрига босиш”лар охирги пайтда перинатал марказларда оммалашиб кетди. Илм-фан бу ҳодисани ҳеч қандай тарзда тушунтирмайди. Ҳар ҳолда бу плацебо эффекти (инонтириб даволаш) эмасдир. Ахир, гап эндигина туғилган болалар ҳақида кетяпти.

Баҳора Mуҳаммадиева тайёрлади.