Илмий факт: Бахт даражасига таъсир қиладиган хислат очиқланди

Олимлар руҳий тушкунлик ва инсоннинг бахтлилик сабаблари ўрганилиши доирасида кутилмаган хулосага келишди.
Маълум бўлишича, бахтли одамларда руҳий тушкунлик аломатлари камроқ учрайди ва силлиқ муомалали кишилар кўпинча ўзларини бахтли деб аташади.
Туркиялик психологлар қайси омиллар инсоннинг бахтлилик даражасига таъсир қилишини аниқлади, дея хабар бермоқда “Psychological Reports” журнали.
Хушмуомалалик ва бахт
Юқорида айтилганидек, мутахассисларнинг фикрича, хушмуоамала одамлар ўзларини бошқалардан бахтлироқ деб билишар экан. Улар ҳақиқатан ҳам (сохтакорона эмас) бошқаларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишади, улардан камчилик изламайди, раҳм-шафқат кўрсатишади ва ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр туришади.
Буни аниқлаш учун олимлар ўртача ёши 23 бўлган 372 кишидан иборат кўнгиллилар гуруҳини жалб қилди. Сўров натижалари бўйича тадқиқотчилар инсон қанчалик хушмуомалали бўлса, унинг руҳий тушкунлик белгилари шунчалик заиф бўлади, деган хулосага келишди. Бундан ташқари, уларда турли касалликлар белгилари бошқаларга қараганда камроқ учрар экан.
Олимлар ушбу хулосалардан кейинги психологик тадқиқотларда фойдаланиш нияти борлиги ҳақида гапирмоқда. Бироқ ҳозирча улар бахтлилик, хушмуомалалик ва тушкунлик ўртасидаги сабаб-оқибат муносабатлари ҳақида гапиришга шошилмаётир.