Индонезияда “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” мавзусида тақдимотлар ўтказилди
Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири ва Самарқанд вилояти делегацияси вакилларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш, Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Махдуми Аъзам, Хожа Аҳрор Валий, Абди Дарун ва Абди Берун зиёратгоҳларга индонезияликлар учун махсус зиёрат турларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” мавзусида вилоятнинг туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Ташриф доирасида, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида “NET TV” телеканали вакиллари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди ва “Muslim Traveles” кўрсатувининг 2 та сонини Рамазон ойида эфирга узатиш юзасидан келишиб олинди.
Маълумот учун, зиёрат туризми соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегациянинг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига ташрифи давом этмоқда.