Инсон мияси тўғрисида қизиқарли 5 факт

Инсон миясининг ўртача оғирлиги атиги 1,3 кг. У бутун ҳаёт давомида бош суяги ичида, бутунлай зулмат ва ёлғизликда ётади. Қизиқ, мия ташқарида нималар содир бўлаётганини қандай кўриши мумкин? Бу даҳшатли туюлса-да, бизнинг танамиз мия учун шунчаки қобиқдир. Аслида эса...

Миямиз Ердаги энг кучли суперкомпьютердан миллион марта тезроқ ишлайди

Если бы наш мозг стал компьютером, то он бы выполнял 38 триллионов операций в секунду

Агар инсон мияси компьютер бўлганида, у сонияда 38 триллион операцияни бажара олган бўларди. Ердаги энг кучли суперкомпьютер бу кўрсаткичнинг атиги 0,002 фоизини бажаришга қодир.

Тасаввур қилинг-а, сиз қуймоқ пиширмоқчисиз, уни кўпиртиряпсиз, тўсатдан мушукчангиз печка устига сакраб тушмоқчи эканлигини кўриб қолдингиз. Кўздан сигнал олган мия дарҳол мушук сакрашини тўхтатиш учун қўлингизни қайси лаҳзада, қайси томонга ва қандай тезликда чўзишингиз кераклигини ҳисоблаб чиқади.

Инсон мияси доимий равишда кўз, қулоқ, бурун, тери, тилдан маълумот олиб, бу хабарларни реал вақт тартибида қайта ишлаб чиқади ва инсон танасини бошқаради.

Миямиз лампочкани ёқиш учун етарли миқдорда электр энергия ишлаб чиқаришга қодир

"Я мыслю, следовательно, я существую", говорил Декарт. Мыслящий мозг может зажечь лампочку

Инсон миясида нейронлар деб аталадиган 100 миллиардга яқин микроскопик ҳужайралар мавжуд. Улар шу даража кўпки, санаб чиқиш учун 3000 йилдан ортиқ вақт керак бўлади. Биз орзу қилган, кулган, ўйлаган, кўраётган ёки ҳаракат қилаётган пайтимизда, бу нейронлар орасидаги миллиардлаб майда нейрон йўллар бўйлаб кимёвий ва электр сигналлари ўтади.

Мия ичида ҳар дақиқада сон-саноқсиз хабарлар милтиллайди. Бир сонияда нейронларимиз дунёдаги барча телефонлар бир йилда бажарадиганидан кўпроқ хабар яратади ва жўнатади.

Гарчи битта нейрон жуда оз миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарса-да, барча нейронларимиз биргаликда кам қувватли лампочкани қувватлантириш учун етарли энергия ишлаб чиқариши мумкин.

Нейронлар мияга соатига 240 километр тезликдан юқори маълумот юборади

Примерно так выглядит карта нейронов мозга

Тўсатдан чивин чийиллашини эшитиб қолдингиз ва бир сониядан сўнг қулоғингиз атрофида айланаётган бу “йиртқич ҳайвон”ни кўрдингиз. Чивиннинг чийиллаши ҳақидаги маълумот мияга соатига 240 километр тезликда етиб келди. Ўша пайтда, мия чивинни ўлдиришга қарор қилганида, у қўлнинг мотор функциясини фаоллаштиради ва 320 км/соат тезликда мушакларга сигнал беради.

Сиз нима бўлаётганини ҳам тушунмай қоласиз, лекин чивинни ушлашга ҳаракат қилиб, қарсак чаласиз.

Ўрганганимизда, миямиз тузилишини ўзгартирамиз

Пять забавных фактов о человеческом мозге, узнав которые вы по-другому посмотрите на себя в зеркале

“Такрорлаш илм олиш гарови” иборасини эслайсизми? Мия шундай ўрганади. Нейронлар йўллари бўйлаб қайта-қайта хабарлар юбориб, мия янги алоқаларни ҳосил қилади. Шу тарзда миянинг тузилиши бироз ўзгаради. У ҳатто бир соат олдин бўлганидан бироз фарқ қилади.

Ҳаммаси жуда оддий! Муаммолар ҳақида ўйлаганингизда ва янги фикрлар пайдо бўлганида, миянинг тузилиши ҳам ўзгаради. Бундан чиқди, “у бутунлай бошқа одамга айланиб қолган" ибораси ҳазил эмас экан.

Парадокс! Ақлий эмас, балки жисмоний машқлар ақлли бўлишга ёрдам беради

Пять забавных фактов о человеческом мозге, узнав которые вы по-другому посмотрите на себя в зеркале

Маълумки, юрагимиз уришини тезлаштирадиган ҳар қандай, масалан, югуриш ёки машқ қилиш тана учун фойдалидир ва ҳатто кайфиятимизни яхшилашга ёрдам беради.

Бироқ... Олимлар яқинда жисмоний машқлардан сўнг бирмунча вақт ўтгач, танамиз миямизни кўпроқ ўрганишга мойил қиладиган кимёвий моддалар ажратиб чиқаришини аниқлаб олишди.

Шунинг учун, агар сиз ўқишда, ишда ёки бизнесда бирон бир қийин муаммога дуч келиб қолсангиз, ташқарига чиқинг ва бир муддат югуриб келинг, сўнг яна муаммони ҳал қилишга уриниб кўринг. 99 фоиз ҳолларда ечим бир зумда топилади ва кўпинча бу юриш ёки югуриш пайтида содир бўлади.
Ва бу сеҳр эмас, балки одам физиологиясидир!

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.