Италия парламенти аъзоси Европа иттифоқи байроғини олиб ташлади

Италия депутатлар палатаси вице-президенти Фабио Рампелли ЕИ байроғидан қандай қутулаётганини кенг оммага намойиш этди. Видеолавҳа  Fratelli d’italia YouTube каналига жойлаштирилди.

Видеолавҳада ниқоб таққан парламент аъзоси қандай қилиб ЕИ байроғини олиб ташлаб, ўрнига Италия байроғини илаётгани тасвирланган.

Италиялик сиёсатчининг фикрига кўра, Брюссель коронавирус оқибатида оғир аҳволда қолиб кетган мамлакатларга ёрдам беришдан бош тортган.

Бироз илгари Италиянинг “Лига” партияси етакчиси Маттео Сальвини, ЕИ маъмуриятини “шоқоллар ини” деб атаган эди.