Жаҳон банки вакили Ўзбекистонда интернет арзонлашгани ҳақида маълум қилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон мобил интернет нархлари арзонлиги бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарди.
Бу БМТнинг махсус дастури бўлиб, унга кўра интернет учун тўлов аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошмаслиги керак.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари учун интернет-пакетлари нархлари (1 МБ учун) 5 баробарга арзонлашган. Жумладан, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бу ҳақида маълум қилган:
“2021 йилда бутун дунё бўйлаб кенг полосали интернет истеъмолчилар учун қимматлашганига қарамай, Ўзбекистон ўтган йилда кенг полосали интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик фойдаланиш кўрсаткичини бажарган ҳолда 4 та янги иштирокчи (мамлакат) қаторидан жой олганини мамнуният билан қайд этаман. Ўзбекистонда сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар эътиборга моликдир".