Жиноят ишлари бўйича судларга “E-XSUD” ахборот тизими орқали мурожаат қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Республика жиноят ишлари бўйича судларига мурожаатларни “E-XSUD” ахборот тизими орқали тақдим қилиш тартибини  тасдиқлаш тўғрисида”ги № РС-28-20-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор Республика жиноят ишлари бўйича судларига мурожаатларни “E-XSUD” ахборот тизими орқали тақдим қилиш тартиби республика жиноят ишлари бўйича судларига мурожаатларни “E-XSUD” ахборот тизими орқали тақдим этиш, мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган процессуал ҳаракатлар ва уларнинг натижалари юзасидан мурожаат муаллифларини хабардор қилиш муносабатларини тартибга солади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу тартиб-қоидалар бошқа ахборот тизимлари орқали жиноят ишлари бўйича судларига тақдим этилган мурожаатлар масалаларига татбиқ этилмайди.

Мурожаат, деганда ариза, шикоят, протест, илтимоснома ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мурожаатлар тушунилиши лозим.

“E-XSUD” ахборот тизими орқали ишда иштирок этувчи шахслар, яъни судланувчи, жабрланувчи, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва бошқа фуқаролар, шунингдек, ташқи фойдаланувчи, яъни белгиланган тартибда ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш орқали “шахсий кабинет” ташкил қилган шахслар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мазкур қарор билан “E-XSUD” ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра, процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек, жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир. Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли. Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 27-моддаси).

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин (ЖПК 27-моддаси). Бунинг учун манфаатдор шахс www.exsud.sud.uz манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон қабулхонасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

 “E-XSUD” ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон қабулхонасининг бош саҳифасида жойлашган қўлланма асосида амалга оширилади.

Тизимда рўйхатдан ўтган ташқи фойдаланувчиларга кейинчалик ўзининг шахсий кабинетига кириши учун қайтадан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.

“E-XSUD” ахборот тизими имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун интернет браузерларининг қуйидаги версияларидан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Google Chrome – 79 версиясидан юқори;
  • Mozilla Firefox – 69 версиясидан юқори;
  • Safari – 13 версиясидан юқори;
  • Opera –65 версиясидан юқори.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судларига “E-XSUD” ахборот тизими орқали тақдим этиладиган мурожаатлар сканерлаш ускуналари ёрдамида электрон файл кўринишига келтирилиши;

Сканер қилинган ҳар бир ҳужжат мазмунига кўра алоҳида электрон файл кўринишида сақланиши лозим (мисол учун, ариза уни нечасаҳифадан иборатлигидан қатъи назар алоҳида биттафайлга, давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи квитанция алоҳида битта файлга, аризага илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар, хусусан ишончнома, шахсини тасдиқловчи ҳужжат, ҳукм, ажрим, қарор ва бошқа ҳужжатлар, саҳифалари сонидан қатъи назар алоҳида-алоҳида сақланади). Мазмуни жиҳатдан ҳар хил бўлган ҳужжатларни, масалан ариза ва ишончномани ёки давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк квитанциясини битта файлга сақлаш мурожаатни ахборот тизими орқали тақдим этиш тартибига риоя этилмаган, деб ҳисобланади ва мурожаатни уни тақдим этган шахсга электрон шаклда қайтарилишига асос бўлади.

Илова қилинган файллар сони судга тақдим этилаётган ҳужжатлар сонига тенг бўлиши,файллар номи уларнинг қандай ҳужжат эканлигини ва неча варақдан иборатлигини аниқлаш имконини бериши лозим (мисол учун, 209-сонли ишончнома 1 варақда).

Сканер қилинган ҳужжатларнинг сифати уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи белгиларни, хусусан, имзо, печать, штамп, ҳужжат рақами ва санасини аниқлаш имконини берадиган даражада бўлиши керак.

Ҳужжатлар судга фақат PDF форматида юборилади.

Ҳар бир илова қилинган файлнинг ҳажми 10 мегабайтдан ошмаслиги керак.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилиши лозим (ЖПК 27-моддаси).

Қуйидаги ҳолатларда мурожаатлар электрон қабулхона орқали қабул қилинмайди ва ташқи фойдаланувчига қайтарилади, агар:

- ҳужжатлар сифатсиз сканер қилинганлиги сабабли уларни ўқиш имконияти бўлмаса;

- ҳужжатлар тартибсиз ёки тескари сақланганлиги сабабли уларни ўқишни имконияти бўлмаса;

- ҳужжатлар варақлари тўлиқ бўлмаса;

- аризага илова, деб кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бириктирилмаган бўлса;

- бириктирилган файлда матн мавжуд бўлмаса;

- ҳужжатлар мазкур тартибда назарда тутилган PDF форматида юборилмаган бўлса;

- суд томонидан ҳали кўриб чиқилмаган айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича мурожаат такроран юборилган бўлса;

- ҳужжатлар имзоланмаган бўлса;

- ҳужжатлар тегишли жиноят ишлари бўйича судга йўлланмаган бўлса;

- сканер қилинган бошқа-бошқа мазмундаги ҳужжатлар битта файлга сақланган бўлса (ҳужжатлар номланишига кўра алоҳида файлларга ажратилмаган бўлса);

- файлларнинг номлари сақланган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаса;

- юбориш мазкур тартибда назарда тутилмаган мурожаат келиб тушган бўлса.

Юқорида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган мурожаатлар жиноят ишлари бўйича судига “E-XSUD” ахборот тизими орқали кирим қилинмаган ҳисобланади. Мурожаатни қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ташқи фойдаланувчи ушбу мурожаатни
“E-XSUD” ахборот тизими орқали такроран тақдим этиши мумкин.

Фойдаланувчи ариза ёки илтимосномани жиноят ишлари бўйича судига “E-XSUD” ахборот тизими орқали юбориш учун ўз “шахсий кабинети”да “Ариза ва илтимоснома” рукни орқали очилган “Ариза
ва илтимосномадаги маълумотларни тўлдиринг!”
ойнасидаги “Ариза
ва илтимоснома”
турини танлаб қуйидаги тўртта босқичдан иборат ҳаракатларни амалга оширади:

биринчи босқичда ариза ёки илтимосноманингтури, мурожаат берувчи шахс тури, мурожаат шакли, аризачи ташкилот номи ёки фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, рақами, санаси, аризани ёки илтимосномани имзолаган шахс, жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётган ёки кўрилган иш рақами(иш рақами мурожаат қилувчига маълум бўлган тақдирда), аризага ёки илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар варақлари сони ҳамда ариза ёки илтимосноманинг қисқача мазмуни ҳақидаги маълумотлар киритилади;

иккинчи босқичда ариза ёки илтимоснома юборилаётган тегишли жиноят ишлари бўйича суд танланади;

учинчи босқичда аввалги босқичларда киритилган маълумотлар текшириб олинади. Агар киритилган маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланса, уларни “Орқага” тугмасини босиш ёрдамида аввалги босқичларга қайтиш орқали бартараф этиш мумкин;

тўртинчи босқичда ариза ёки илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур тартибнинг 3-бобида белгиланган тартибда ахборот тизимига электрон шаклда бириктирилади.

Хато ёки янглишиш оқибатида бириктирилган файлларни судга юборишдан аввал ўчириш имконияти мавжуд. Файлларни ўчириш ахборот тизимига юкланган файл номи ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг ўнг томонида жойлашган “Саватча” (“Корзинка”) тасвирланган тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Мурожаатга тааллуқли бўлган барча зарур маълумотлар киритилган ва ҳужжатлар бириктирилганидан сўнг “Сақлаш” тугмасини босиш орқали ариза ёки илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли жиноят ишлари бўйича судга юборилади.

Жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукми, ажрими ва қарорларини ижро этишда юзага келган масалаларни ҳал қилиш бўйича:

- жарима жазосини оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан;

- ахлоқ тузатиш ишлари жазосини оғирроқ жазога алмаштириш юзасидан;

- озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш юзасидан;

- жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан;

- шартли ҳукмни бекор қилиш юзасидан;

- шартли ҳукм қилинган шахсни синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятнинг бир қисмини олиб ташлаш юзасидан;

- шартли ҳукм қилинган шахсни синов муддати давомида унинг зиммасига янги мажбурият юклаш юзасидан;

- жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан;

- озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан;

- озодликни чеклаш жазоси жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан;

- муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан;

- ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан;

- касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш юзасидан;

- судланганликни муддатидан илгари олиб ташланиши юзасидан;

- озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш юзасидан;

- тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилиш юзасидан;

- тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини ўзгартириш юзасидан;

- сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш юзасидан;

- сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволашни тўхтатиш юзасидан;

- вояга етмаган шахсни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш юзасидан;

- вояга етмаган шахсни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлиш муддатини узайтириш юзасидан;

- реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш юзасидан;

- шартли ҳукм қилинган шахсни синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятларни тўлиқ олиб ташлаш юзасидан ва бошқалар.

Фойдаланувчи жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукми, ажрими ва қарорларини ижро этишда юзага келган масалаларни ҳал қилиш бўйича мурожаат (ЖПК59-бобида белгиланган масалалар бўйича мурожаат)ни жиноят ишлари бўйича судига “E-XSUD” ахборот тизими орқали юбориш учун ўз шахсий кабинетида “ЖПК 59-боби бўйича мурожаат” рукни танланибқуйидаги тўртта босқичдан иборат ҳаракатларни амалга оширади:

биринчи босқичда мурожаат тури, қўшимча мурожаат тури, рақами, санаси, мурожаат берувчи шахс(зарур ҳолларда ахборот тизими томонидан мурожаат қилувчи шахснинг шахсига доир маълумотларини киритиш кўрсатилган бўлса), аризачи ташкилот номи ёки фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, мурожаатни имзолаган шахс фамилияси, исми, отасининг исми, жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган ёки кўрилган иш рақами (иш рақами қатори тўлдирилиши шарт) ҳақидаги маълумотлар киритилади;

иккинчи босқичда ЖПК 59-бобида белгиланган масалалар бўйича мурожаат юборилаётган тегишли жиноят ишлари бўйича суд танланади;

учинчи босқичда аввалги босқичларда киритилган маълумотлар текшириб олинади. Агар киритилган маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланса, уларни “Орқага” тугмасини босиш ёрдамида аввалги босқичларга қайтиш орқали бартараф этиш мумкин;

тўртинчи босқичда ЖПК 59-бобида белгиланган масалалар бўйича мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур тартибнинг
3-бобида белгиланган тартибда ахборот тизимига электрон шаклда бириктирилади.

Хато ёки янглишиш оқибатида бириктирилган файлларни судга юборишдан аввал ўчириш имконияти мавжуд. Файлларни ўчириш ахборот тизимига юкланган файл номи ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг ўнг томонида жойлашган “Саватча” (“Корзинка”) тасвирланган тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Мурожаатга тааллуқли бўлган барча зарур маълумотлар киритилганва ҳужжатлар бириктирилганидан сўнг “Сақлаш” тугмасини босиш орқали ЖПК 59-бобида белгиланган масалалар бўйича мурожаатва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли жиноят ишлари бўйича судига юборилади.

Жиноят ишлари бўйича судларнинг суд ҳужжатларини
қайта кўриш бўйича шикоят (протест) қўйидаги тартибда юбориш белгиланган;

Маълумки, суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва назорат тартибида текширилиши мумкин (ЖПК 478-моддаси).

ЖПК 497(2), 498 ва 510-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация ёхуд назорат тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақли. (ЖПК 479-моддаси).

Фойдаланувчи жиноят ишлари бўйича судига апелляция шикоятини (протестини) “E-XSUD” ахборот тизими орқали бериш учун ўз “шахсий кабинети”да “Шикоят” рукни орқали очилган “Шикоят (протест) маълумотларини тўлдиринг!” ойнасидаги “Апелляция шикояти” ҳамда “Шикоят (протест) берилаётган иш тоифасини танланг” рукнидаги тегишли турларини танлаб қуйидаги бешта босқичдан иборат ҳаракатларни амалга оширади:

биринчи босқичда шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг иш рақами, шикоят тартиби (яъни шикоят ёки протест тартибида), шикоят (протест) берган тараф (ишда иштирок этувчи шахслар рўйхатидан тегишли тараф номи кўрсатилиши лозим), жиноят иши кўрилган сана ҳақидагимаълумотлар киритилади;

иккинчи босқичда шикоят (протест) берган шахс танланади;

учинчи босқичда шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳукмни, ажримни, қарорни чиқарган суд танланади;

тўртинчи босқичда аввалги босқичларда киритилган маълумотлар текшириб олинади. Агар киритилган маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланса, уларни “Орқага” тугмасини босиш ёрдамида аввалги босқичларга қайтиш орқали бартараф этиш мумкин;

бешинчи босқичда апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур тартибнинг 3-бобида белгиланган тартибда ахборот тизимига электрон шаклда бириктирилади.

Хато ёки янглишиш оқибатида бириктирилган файлларни судга юборишдан аввал ўчириш имконияти мавжуд. Файлларни ўчириш ахборот тизимига юкланган файл номи ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг ўнг томонида жойлашган “Саватча” (“Корзинка”) тасвирланган тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Мурожаатга тааллуқли бўлган барча зарур маълумотлар киритилган ва ҳужжатлар бириктирилганидан сўнг “Сақлаш” тугмасини босиш орқали апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли жиноят ишлари бўйича судга юборилади.

Фойдаланувчи кассация шикоятини (протестини) жиноят ишлари бўйича судига “E-XSUD” ахборот тизими орқали бериш учун ўз “шахсий кабинети”да “Шикоят” рукни орқали очилган “Шикоят (протест) маълумотларини тўлдиринг!” ойнасидаги “Кассация шикояти” ҳамда “Шикоят (протест) берилаётган иш тоифасини танланг” рукнидаги тегишли турларини танлаб қуйидаги бешта босқичдан иборат ҳаракатларни амалга оширади:

биринчи босқичда шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг иш рақами, шикоят тартиби (яъни шикоят ёки протест тартибида), шикоят (протест) берган тараф (ишда иштирок этувчи шахслар рўйхатидан тегишли тараф номи кўрсатилиши лозим), жиноят иши кўрилган сана ҳақидаги маълумотлар киритилади;

иккинчи босқичда шикоят (протест) берган шахс танланади;

учинчи босқичда шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳукмни, ажримни, қарорни чиқарган суд танланади;

тўртинчи босқичда аввалги босқичларда киритилган маълумотлар текшириб олинади. Агар киритилган маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланса, уларни “Орқага” тугмасини босиш ёрдамида аввалги босқичларга қайтиш орқали бартараф этиш мумкин;

бешинчи босқичда апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур тартибнинг 3-бобида белгиланган тартибда ахборот тизимига электрон шаклда бириктирилади.

Хато ёки янглишиш оқибатида бириктирилган файлларни судга юборишдан аввал ўчириш имконияти мавжуд. Файлларни ўчириш ахборот тизимига юкланган файл номи ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг ўнг томонида жойлашган “Саватча” (“Корзинка”) тасвирланган тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Мурожаатга тааллуқли бўлган барча зарур маълумотлар киритилган ва ҳужжатлар бириктирилганидан сўнг “Сақлаш” тугмасини босиш орқали кассация шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли жиноят ишлари бўйича судга юборилади.

Фойдаланувчи назорат шикоятини Олий судга “E-XSUD” ахборот тизими орқали бериш учун ўз “шахсий кабинети”да “Ариза ва илтимоснома” рукни орқали очилган “Ариза ва илтимосномадаги маълумотларни тўлдиринг!” ойнасидаги “Назорат тартибида шикоят” турини танлаб қуйидаги тўртта босқичдан иборат ҳаракатларни амалга оширади:

биринчи босқичда назорат шикояти берилаётган иш тоифаси,шикоят мазмуни (яъни, айнан қайси суд ҳужжатлари назорат тартибида шикоят қилинаётганлиги), мурожаат қилувчи шахс тури, шикоят берган тараф, аризачи ташкилот номи ёки аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми, шикоятни имзолаган шахс фамилияси, исми, отасининг исми,шикоят рақами, санаси, шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг иш рақами, шикоятга илова қилинган ҳужжатлар варақлари сони ҳамда шикоятнинг қисқача мазмуни киритилади;

иккинчи босқичда Олий суд танланади;

учинчи босқичда аввалги босқичларда киритилган маълумотлар текшириб олинади. Агар киритилган маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланса, уларни “Орқага” тугмасини босиш ёрдамида аввалги босқичларга қайтиш орқали бартараф этиш мумкин;

тўртинчи босқичда назорат шикояти ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур тартибнинг 3-бобида белгиланган тартибда ахборот тизимига электрон шаклда бириктирилади.

Хато ёки янглишиш оқибатида бириктирилган файлларни судга юборишдан аввал ўчириш имконияти мавжуд. Файлларни ўчириш ахборот тизимига юкланган файл номи ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг ўнг томонида жойлашган “Саватча” (“Корзинка”) тасвирланган тугмани босиш орқали амалга оширилади.

Мурожаатга тааллуқли бўлган барча зарур маълумотлар киритилганва ҳужжатлар бириктирилганидан сўнг “Сақлаш” тугмасини босиш орқали назорат шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар Олий судга юборилади.

Фойдаланувчи шахсий кабинети орқали жиноят ишлари бўйича судига тақдим этган мурожаатларининг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин.

Бунинг учун фойдаланувчи“шахсий кабинети”да жиноят ишлари бўйича суд турини белгилаб, судга юборган тегишли мурожаатни танлашва ўнг томонида жойлашган “Кўриш” тугмасини босиш керак. Мурожаат танланганида шахсий кабинет асосий саҳифасининг ўнг томонида юборилган мурожаатнинг “Қисқача мазмуни” ва “Ишни суд томонидан кўриб чиқилиши” номли рукнлар пайдо бўлади.

Мурожаатнинг “Қисқача мазмуни”рукнида танланган мурожаатнинг қисқача мазмуни келтирилган маълумотлар ҳамда фойдаланувчи томонидан судга электрон шаклда юборган файллар акс эттирилади.

“Ишни суд томонидан кўриб чиқилиши” рукнида фойдаланувчи томонидан юборилган ҳужжатнинг судда рўйхатга олинган санаси, рўйхат рақами, иш рақами, масъул судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми, судья томонидан мазкур ҳужжатни иш юритувга қабул қилинган санаси, ишни кўришга тайинланган санаси ва вақти, агар ишни кўриш бошқа кунга қолдирилган бўлса ишни қолдириш сабаби, ишни кўриш натижасига кўра, қабул қилинган суд ҳужжатининг мазмуни, шунингдек мазкур мурожаат бўйича чиқарилган суднинг барча ҳужжатлари электрон кўринишда акс эттирилади.

Мурожаат мазкур тартибда белгиланган қоидаларга риоя қилинмай юборилмаганлиги сабабли қайтарилган тақдирда, мурожаат қайтарилган сана ва қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар ҳам мазкур рукндаакс эттирилади.

Шунингдек, мазкур рукндафойдаланувчи томонидан юборилган мурожаатларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳам кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Ахборот тизимида мурожаат ҳолатининг қуйидаги турлари мавжуд:

Рад этилган – ушбу ҳолат мурожаат мазкур тартибда белгиланган талабларга риоя қилинмай юборилганлиги сабабли мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун фойдаланувчига қайтарилганлигини билдиради;

Рўйхатга олиш – ушбу ҳолат мурожаат судга келиб тушган ва девонхонада рўйхатдан ўтказиш жараёнида эканлигини билдиради;

Кўриб чиқиш – ушбу ҳолат шикоят (протест) биринчи инстанция суди томонидан апелляция ёки кассация шикояти (протести)ни вилоят ёки унга тенглаштирилган судга юбориш жараёнида эканлигини билдиради;

Рўйхатга олиш (вилоят) – ушбу ҳолат шикоят (протест) биринчи инстанция суди томонидан вилоят ёки унга тенглаштирилган судга юборилган апелляция ёки кассация шикояти (протести) девонхонада рўйхатдан ўтказиш жараёнида эканлигини билдиради;

Тақсимлаш ёки қайта тақсимлашда – ушбу ҳолат мурожаат масъул судья (масъул ходим)лар ўртасида тақсимлаш жараёнида эканлигини билдиради;

Тайинлаш – ушбу ҳолат мурожаат судья томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш жараёнида эканлигини билдиради;

Натижасиз – ушбу ҳолат мурожаат судьянинг иш юритувига қабул қилинган, лекин ҳали иш бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилинмаганлигини билдиради;

Тўхтатилган – ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича иш ЖПК тегишли моддаларига асосан тўхтатилганлигини билдиради;

Натижани қабул қилиш – ушбу ҳолат ишни кўриш якунига кўра, натижа киритилганлигини ҳамда айни вақтда суд девонхонаси томонидан таққослаш жараёнида эканлигини билдиради (мазкур босқичда масъул ходим судья киритган ишнинг натижасини суд ҳужжатининг хулоса қисми билан мослигини таққослайди);

Натижа қабул қилинган – ушбу ҳолат ишни кўриш якунига кўра, натижаси қабул қилинганлигини билдиради;

Топширилган – ушбу ҳолат жиноят иши биринчи инстанция суди тартибида дастлаб кўрган судга қайтарилганлиги билдиради;

Архивга юборилган ва архивга топширилган – ушбу ҳолат иш архив бўлимига юборилганлигини ва архив бўлими томонидан қабул қилиб олинганлигини билдиради.

Фойдаланувчи “E-XSUD” ахборот тизими орқали тақдим этган мурожаатлари юзасидан амалга оширилган жиноят ишлари бўйича судининг процессуал ҳаракатларига доир маълумотларни, мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларини, шунингдек, жавоб хатларини “шахсий кабинети” орқали олиш имкониятига эга.

Мурожаат юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини, шунингдек, жавоб хатларини “шахсий кабинет” орқали олган фойдаланувчи ушбу ҳужжатларни қоғоз кўринишида олиш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.

Мазкур тартибга амал қилган ҳолда тақдим этилган мурожаатлар бўйича жиноят ишлари бўйича суднинг суд ҳужжатлари, шунингдек, жавоб хатлари фойдаланувчининг “шахсий кабинети”га процессуал муддатларга тўлиқ риоя этган ҳолда юборилади.

Юборилган суд ҳужжатлари, шунингдек, жавоб хатлари фойдаланувчининг “шахсий кабинети”даги “Ишни суд томонидан кўриб чиқилиши” рукнига келиб тушади. Фойдаланувчи суд ҳужжатларини, шунингдек, жавоб хатларини юклаб олган ҳолда улар билан танишиб чиқиш имкониятига эга.

<st