Жомбой туманида замонавий ёпиқ болалар ўйин майдончаси фаолият бошлади
- 22.06.2019 22:58
- 208
- Самарқанд
Очиғи, бу каби ўйингоҳлар марказий шаҳарларда кўп. Аммо ҳеч бир туманда болалар учун бундай ўйингоҳ йўқ. Шу жиҳатдан илк бор барпо этилган ўйин майдончаси айнан Жомбойда барпо этилганидан бу ерлик болажонларнинг шодлиги бир олам, деб ёзмоқда «Жомбой тонги» газетаси.
«Қувноқ ҳудуд» деб номланган мазкур замонавий ёпиқ болалар ўйин майдончасининг очилиш маросимида шу ерлик болалар билан бирга Самарқанд шаҳридаги 1-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди ва ўйин майдончасининг илк фойдаланувчилари бўлишди.
– Майдончада фарзандларимиз замонавий, хавфсиз кўнгилочар ўйинлардан баҳраманд бўлишади, - дейди муассаса таъсисчиси Шероз Бекматов. –Ўз навбатида ота-оналар фарзандларини маълум вақтга ўйингоҳда қолдириб, зарур ишларини битириб олиш имконига эга бўлишади.