Жомбойга янги ҳоким тайинланди
- 30.07.2019 16:20
- 2668
- Долзарб
Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан вазифасидан озод этилган Умиджон Назаров ўрнига Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
1978 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Ҳ.Тўйчиев шу пайтгача Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким билан бирга тумандаги уч сектор раҳбари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилган. Уларнинг ўрнида ҳам янги раҳбарлар иш бошлайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа