Жомбойлик қизлар Татаристондаги хотира турнирида қатнашяпти

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида спорт устаси В.В.Левченко хотирасига бағишлаб 2006-2007 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида анъанавий хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Самарқанд шаҳри ва Жомбой туманининг 12 нафар қизларидан иборат жамоамиз ҳам иштирок этмоқда.

Вилоят баскетбол федерациясидан маълум қилишларича, ушбу спорт турининг оммавийлигини ошириш, айниқса, унинг ривожи учун бундай турнирлар муҳим аҳамиятга эга.

Эртага қизларимиз баҳсларни мезбон жамоасига қарши кураш билан бошлайди.

Мусобақа 29 октябрь куни якунланади.