Карантин кунларида Самарқандда қанча хорижлик фуқаро қолиб кетган?

2020 йил 12 апрель ҳолатига Самарқанд шаҳридаги 21 та  меҳмонхонада 11 давлатдан 51 нафар хорижлик фуқаролар бўлиб турибди. Шундан 40 нафари (16 та меҳмонхонада хизмат сафари иш фаолияти юзасидан), 7 нафари (1 та меҳмонхонада) қариндошларини кўриш учун ва қолган 4 нафари (4 та меҳмонхонада) туристик мақсадда Самарқанд шаҳрига келган.

Туристик мақсадда бўлиб турган хориж фуқаролари республикамиз ҳудудидан чиқиб кетиш бўйича ўз давлати элчихоналари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Бундан ташқари, хориж фуқароларидан улар яшаб турган меҳмонхона томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона)  йиғими 2020 йил 1 апрелдан 1 июлга қадар ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилган.

Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати.