Карантин талабларини бузган қоидабузарлар жазосиз қолмайди
Тадбиркорлик субъектларида белгиланган тартиб-қоидаларга нечоғлик амал қилинаётгани қатъий назоратга олинган. Афсуски, такрор-такрор огоҳлантиришга, қоидалар эслатиб турилишига қарамасдан, бу талабларга риоя қилмаётганлар учраб турибди.
Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори”да шахсий ҳимоя ва зарарсизлантирувчи воситалар захираси яратилмаган. Шунга кўра, бозор раҳбари ўринбосарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10, 9 нафар назоратчиларга эса 1 баробари миқдорида жарима қўлланилган.
Самарқанд шаҳридаги 16 та савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа тадбиркорлик субъектлари шахсий ҳимоя ва зарарсизлантирувчи воситалар захираси яратилмаганлиги учун расман огоҳлантирилган.
Каттақўрғон шаҳри, Нуробод ва Оқдарё туманида 3 тадан, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Пайариқ, Қўшработ ва Нарпай туманларида 4 тадан, Паст Дарғом ва Иштихон туманларида 5 тадан, Булунғур туманида 6 та, Жомбой туманида 7 та, Пахтачи ва Каттақўрғон туманларида 8 тадан субъектлар раҳбарлари расмий огоҳлантирилган,
Бундан ташқари, 6 июль куни вилоят ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан кун давомида 474 та баённома тузилган.
Карантин даврида 55 204 та маъмурий ҳамда 2 та жиноий баённома расмийлаштирилган.
Самарқанд вилоят ҳудудий идоралараро штаби.