Каттақўрғон туманидаги мактаб ҳудудида сауна қурилган(ми?)

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги мактаб ҳудудида сауна қурилгани ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарларни ўрганиб чиқди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, 2017 йилда Каттақўрғон тумани ҳокими қарорига кўра, мактаб ҳудудининг бир қисми ҳокимликнинг захира ерлари ҳисобига ўтказилган.
Халқ таълими вазирлиги ҳоким қарорини бекор қилиш бўйича тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан бирга чора кўради.