Каттақўрғонда 3100 АҚШ долларини ноқонуний сотаётган фуқаро ушланган

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний валюта савдосига қарши курашиш йўналишида 14 январь куни тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Каттақўрғон шаҳрида яшовчи “Ф.Т.”, ҳар бир АҚШ долларини 10950 сўмда ҳисоблаб, жами 3100 АҚШ долларини қарийб 34 млн. сўмга маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда фуқаро “Ф.Т.”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.