Каттақўрғонда итни шафқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди

Ижтимоий тармоқда боғлиқ ҳолатдаги итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахс видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

"Ушбу шахсни аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида бу ҳолатни содир этган эркак - Каттақўрғондаги қўшма корхона ишчиси, Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ҳао Сиҳуа эканлиги аниқланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида - 900.000 (тўққиз юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслик юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб, профилактик ишлар олиб борилди",  дейилади ИИБ хабарида.