Кирстен Нойшафер дунё бўйлаб Golden Globe Race пойгасида ғолиб чиққан биринчи аёл бўлди

Жанубий африкалик шкиппер Кирстен Нойшафер яхталар бўйлаб яккахон пойгада - 2022 йилги Golden Globe Race  («Олтин глобус») пойгасида ғолиб чиққан дунёдаги биринчи аёл бўлди.

У 235 кундан ортиқ портларга кирмасдан денгизда ўтказиб, кеча финишга етди.

Кирстен кўп йиллар давомида яхтачилик билан шуғулланади ва кемаларни турли йўналишларда, ёлғиз ўзи бошқарган. У велосипедда ҳам саёҳат қилади: 22 ёшида бир йил ичида деярли 15 000 километр масофани босиб ўтган.

«Олтин глобус» пойгаси бор-йўғи уч марта - 1968, 2018 ва 2022 йилларда ўтказилган. Охирги икки регата шартларига кўра, иштирокчилар замонавий сунъий йўлдош навигациясидан фойдаланмаган. Улар ўз позицияларини аниқлаш ва ўз йўналишини режалаштириш учун самовий навигацияга таянади.

Пойгада тажрибали яхтачилар 12 000 денгиз милини босиб ўтишлари керак. Улар ўзларини жиддий хавф остига қўйишади: пойганинг муҳим қисми оғир ва олдиндан айтиб бўлмайдиган шароитлардан иборат.

Пойгадан кейин Кристендан нимани кўпроқ хоҳлаётганини сўрашди: "Музқаймоқ", деб жавоб берди у.