«Кобальт» ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
- 28.07.2020 09:30
- 464
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 26 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган «Кобальт» русумли автомашинани махсус стикер орқали Олмазор кўчасида бошқариб кетаётган бўлган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши томондан келаётган «Дамас» русумли тез тиббий ёрдам машинасига бориб урилган.
Оқибатда «Кобальт» ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган. Тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Тез тиббий ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 7 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 29 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!