Кўчалар ковланган, ҳаракатлар вақтинча чекланган, тирбандликлар юзага келган. Самарқанд шаҳридаги ушбу ҳолатлар нимадан келиб чиқяпти?

2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Саммити ўтказилишидан хабарингиз бор. Ушбу йирик анжуманга тайёргарлик кўриш бўйича Президентимиз томонидан юклатилган аниқ топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда навбати билан ичимлик суви, электр энергияси, канализация ҳамда алоқа тармоқларини янгилаш, реконструкция қилиш, тоннел ва кўприклар қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Жумладан, жорий йил табиий газ тармоқлари ҳолатини яхшилаш мақсадида узунлиги 43,1 километр, лойиҳа қиймати 42,6 миллиард сўмлик ишлар бажариляпти:

Жумладан, қуйидаги манзилларда:

* Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Бўстонсарой кўчаси орқали Самарқанд халқаро аэропортигача;

* 4Р-46 кўчасидан Ибн Холдун кўчаси орқали Рудакий кўчасидан Шоҳи-Зиндагача;

* Бўстонсарой кўчаси кесишмасидан Амир Темур кўчаси орқали «СамАВТО» заводигача (3 километр қисми, брусчатка);

* Г-34 кўчасидан Гулобод кўчаси орқали Хўжа Аҳрор Валий мажмуасигача;

* Буюк Ипак йўли кўчасидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача;

* Бўстонсарой ва Рудакий кўчаларида қуриладиган тоннел ҳудудида;

* Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчаларида қуриладиган тоннел ҳудудида;

* М-37 автомобиль йўлидан Гагарин кўчаси орқали Гулобод кўчасигача;

* Регистон кўчасида.

2019 йилда электр энергияси тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар қуйидаги манзилларда (узунлиги 104,1 километр, лойиҳа қиймати 151,0 миллиард сўм) олиб бориляпти:

* Мирзо Улуғбек кўчаси чорраҳасидан Бўстонсарой кўчаси орқали Самарқанд халқаро аэропортигача;

* 4Р-46 кўчасидан Ибн Холдун ва Рудакий кўчалари орқали Шоҳи-Зинда мажмуасигача;

* Бўстонсарой кўчаси чорраҳасидан Амир Темур кўчаси орқали “СамАВТО” заводигача (3 километр қисми, брусчатка);

* Г-34 кўчасидан Гулобод кўчаси орқали Хўжа Аҳрор Валий мажмуасигача;

* Бўстонсарой ва Рудакий кўчаларида қуриладиган тоннел ҳудудида;

* Мироз Улуғбек ва Гагарин кўчаларида қуриладиган тоннел ҳудудида;

* Гагарин кўчаси, Амир Темур кўчасидан Рудакий кўчасигача;

* Регистон кўчасидан Пенжикент кўчаси орқали М-39 кўчасигача;

* 35 кВтли “Регистон” нимстанциясидан “Афросиёб” нимстанциясигача;

* Даҳбет ва Регистон кўчалари оралиғидаги Панжикент кўчаси бўйлаб 35 кВтли “Л-Шердор”, “Л-Чинор” тармоғини янгилаш;

* Янги қурилиши мўлжалланган “Намозгоҳ” нимстанциясигача;

* “Афросиёб нимстанциясидан 35 кВтли тармоқни қуриш.

Жорий йилда алоқа тармоқларини тортиш бўйича ишлар қуйидаги манзилларда (узунлиги 35,9 километр, лойиҳа қиймати 28,1 миллиард сўм) амалга ошириляпти:

* Бўстонсарой ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан Рудакий кўчасигача ҳамда Рудакий ва Ибн-Сино кўчалари кесишмасидан Самарқанд халқаро аэропортигача;

* Беруний кўчасидан Рудакий кўчаси орқали Шоҳи-Зинда мажмуасигача;

* Г-34 ва Гулобод кўчалари кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрор Валий мажмуасигача;

* Бўстонсарой кўчасидан Амир Темур кўчаси орқали Гагарин чорраҳасигача;

* Рудакий кўчаси чорраҳасидан Гагарин кўчаси орқали Фирдавсий кўчасигача;

* Шоҳи-Зинда кўчасидан “Ҳужум” фабрикаси орқали Ал-Мотрудий мажмуасигача;

2019-2021 йилларда қуриладиган ва кўчириладиган ичимлик суви ҳамда канализация тармоқлари бўйича ишлар қуйидаги манзилларда (иш ҳажми 54,7 километр, лойиҳа қиймати 190,8 миллиард сўм) амалга оширилмоқда:

* «Samarkand city» туристик зонаси ҳудудидан ўтувчи канализация тармоғини кўчириш;

* Бўстонсарой ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Самарқанд халқаро аэропортигача борувчи ичимлик суви тармоғини қуриш;

* Самарқанд халқаро аэропортидан Даҳбет кўчасигача борувчи канализация тармоғини тортиш;

* Лоҳутий кўчасидан Рўдакий кўчаси бўйлаб СП-3 ОНСгача канализация тармоғини тортиш;

* Хўжа Аҳрор Валий мажмуасидан Гулобод кўчаси орқали Термиз кўчасигача канализация ва ичимлик суви тармоқларини тортиш;

* Мирзо Улуғбек расадхонасидан бошлаб Афросиёб, Воҳид Абдуллаев ва Ибн Сино кўчалари бўйлаб ичимлик суви тармоғини қуриш;

* Амир Темур кўчаси бўйлаб Бухорий кўчасигача ичимлик суви тармоғини қуриш;

* Ибн Сино ва Даҳбет кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш;

* Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш;

* Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш;

* Буюк Ипак йўли кўчасидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача канализация ва ичимлик суви тармоқларини тортиш ва янги сув иншоотини қуриш;

* М-37 автойўлидан Гагарин кўчаси орқали Гулобод кўчасигача ичимлик суви тармоғини тортиш ва мавжуд сув иншоотини таъмирлаш;

* Темир йўл вокзалидан Беруний кўчаси орқали Мирзо Улуғбек чорраҳасигача, трамвай йўли остида қолган канализация тармоғини кўчириш;

* Ибн Сино кўчасидан Мароқанд кўчаси орқали Шоҳи-Зинда обидасигача бўлган масофада ичимлик суви тармоғини тортиш;

* Зеҳний кўчасидан Жуйисой маҳалласи орқали М-39 автомагистралигача ичимлик суви тармоғини тортиш;

* Панжикент кўчасидан Мотуридий мажмуасигача ичимлик суви тармоғини тортиш;

Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган мазкур ишлар натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.